Daryo

Япониянинг Нара префектураси маъмурияти биносида “Самарқанд бурчаги” ташкил этилди

“Самарқанд бурчаги”дан япон тилида Самарқанд ва Нара ҳамкорлигига доир маълумотларни ўзида акс эттирган баннерлар ва ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ўрин олган

1 дақиқа ўқиш6 316 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Япониянинг Нара префектураси маъмурияти жойлашган бинонинг асосий кириш қисмида “Самарқанд бурчаги” ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа Япония ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Нара префектураси раҳбарияти кўмагида амалга оширилди.

Нара префектураси маъмурияти биноси меҳмонлар учун ҳар доим очиқ. У сайёҳлар энг кўп келадиган Нара боғи ёнида жойлашган. Маълумотларга кўра, 2024 йилда Нара боғига 18 миллионга яқин сайёҳ келган.

“Самарқанд бурчаги”дан япон тилида Самарқанд ва Нара ҳамкорлигига доир маълумотларни ўзида акс эттирган баннерлар, юртимиз туризм салоҳиятига оид қўлланмалар ва ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ўрин олган.

Фото: “Дунё” АА

“Нара префектураси ва Самарқанд вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқаларига бағишлаб ташкил қилинган ушбу бурчак маҳаллий аҳоли вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар икки ҳудуд алоқалари, Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан яқиндан танишяпти.

Нара префектураси маъмурияти биноси шаҳримиздаги энг машҳур туризм объектлари билан бир ҳудудда жойлашгани сабабли, ушбу кўргазма нафақат маҳаллий аҳолида, балки хорижий сайёҳларга ҳам Самарқанд шаҳри салоҳияти билан танишиш имкониятини тақдим этмоқда”, деди Нара префектурасининг Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Тация Хитоми.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар