Daryo

Самарқанднинг икки ҳудудида қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 826 млрд сўм зарар етказилди (видео)

Ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди

1 дақиқа ўқиш15 706 кўришлар0 изоҳ0

Ноқонуний қум-шағал қазиб олишга қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда, деб хабар берди Экология вазирлиги. 

Маълум қилинишича, Қорадарё дарёсининг Самарқанд вилоятидан оқиб ўтувчи Оқдарё туманига туташ қисмида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 02:00 да ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётганлиги ва ҳолат жойига яқин тош майдалаш цехига олиб борилаётганлиги маълум бўлган. 

Натижада табиатга 118 млрд сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона экскаватор ва 2 та юк ташувчи транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.

Шунингдек, Зарафшон дарёсининг Самарқанд вилоятидан оқиб ўтувчи, Тойлоқ туманига туташ қисмида ҳам бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 04:30 да Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудидан 7 та экскаватор ва 25-30 та юк машиналаридан фойдаланган ҳолда қум-шағал қазиб олинаётганлиги ҳамда тош майдалаш цехларига олиб борилаётганлиги аниқланди. 

Мазкур қонунбузарлик натижасида табиатга етказилган зарар 708 млрд сўмни ташкил этган.

Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона экскаватор ва 3 дона юк ташувчи транспорт воситалари тегишли тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ноқонуний қазиш ишлари доимий равишда олиб борилганлиги сабабли 7 гектар яшил майдон йўқ бўлиб кетган.

Фото: Экология вазирлиги

Ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Қум-шағал аралашмаси қазиб олиш ҳолатлари кўпаймоқда

2024 йилнинг октябрь ойи охирида Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 273,8 млрд сўм зарар етказилганди.

Ноябрь ойи бошида эса Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилганди.

Шунингдек, кейинроқ Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 233 млрд сўм зарар етказилди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар