Daryo

Самарқандда дарё ўзанидан қум-шағал қазилиши оқибатида табиатга 4,7 млрд сўм зарар етказилди

Экополиция ходимлари юк машинасини ноқонуний қазиб олинган материални олиб чиқишга уриниш вақтида тўхтатган. Қум-шағал аралашмаси ортилган автомобил вақтинча сақлаш майдончасига жойлаштирилган.

1 дақиқа ўқиш6 821 кўришлар0 изоҳ1

Самарқанд вилоятида Қорадарё дарёси ўзанидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция)нинг Зарафшон дарёси ва унинг муҳофаза этиладиган ҳудудларини назорат қилиш бўлими ходимлари Самарқанд тумани “Ўзбеккенти” маҳалласида навбатдаги рейд тадбирини ўтказган.

Текширув давомида давлат рақам белгиларисиз экскаватордан фойдаланган ҳолда Қорадарё дарёси ўзанидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган бир гуруҳ шахслар аниқланган. Қазиб олинган материал HOWO русумли юк автомобилига ортилаётгани маълум бўлган.

Ноқонуний қазиб олинган қум-шағални олиб чиқишга уриниш вақтида Экополиция ходимлари юк автомобилини тўхтатган. Қум-шағал ортилган транспорт воситаси белгиланган тартибда вақтинчалик сақлаш майдончасига жойлаштирилган.

Қўмита маълумотига кўра, ҳуқуқбузарлик оқибатида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Ер қаъри тўғрисида” ҳамда “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 4 миллиард 764 миллион 576 минг сўмни ташкил этган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Май ойининг биринчи ўн кунлигида Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Зарафшон дарёси ўзанидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 295 миллиард сўмдан кўпроқ зарар етказилган. Тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар