Daryo

Миграция агентлиги Қозоғистондаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

Магистрал йўлларда кучли қор бўронлари кузатилаётгани сабаб фуқаролар эҳтиёткорликка чақирилди

1 дақиқа ўқиш17 536 кўришлар0 изоҳ0

Миграция агентлиги 9 январь куни Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини об-ҳаво шароити бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Фото: “Информ.кз”

Маълум қилинишича, Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда. Магистрал йўлларда кучли қор бўронлари ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

“Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишларини, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришларингизни сўраймиз”, дейилади агентлик хабарида.

2024 йил октябрь ойи ўрталарида Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги трассада содир бўлган ЙТҲ оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди. Қурбонлар орасида икки нафар бола ҳам бор эди. Улар Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.

2025 йил 10 январь куни Қозоғистонда ҳарорат кечаси 10 даража совуқ атрофида, баъзи жойларида 23 даража совуқ бўлади. Оқмўла, Туркистон, Костанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятларида қор бўрони, туман тушиши, йўлларда музаламалар бўлиши прогноз қилинган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар