Daryo

Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида отоларинголог А.Х. ҳамда анестезиолог-реаниматолог Ж.Қ.га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди

2 дақиқа ўқиш203 424 кўришлар0 изоҳ0

Бугун, 29 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида “Star Med Centr” хусусий клиникаси отоларингологи А.Х. ҳамда анестезиолог-реаниматологи Ж.Қ.га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Фото: Instagram

Аввалроқ блогер Фарҳод Маннопов вафот этгани билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган эди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ А.Х. ва Ж.Қ. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланди.

А.Х. ва Ж.Қ. Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 45-моддасини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўллаган ҳолда 2 йил тиббиёт соҳасида тегишлилиги бўйича отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Ж.Қ.га Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида ўташ учун 2 йил тиббиёт соҳасида анестезиолог-реаниматолог шифокор вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 6 ой 27 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланган.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

“Митти вайн” тахаллуси билан танилган 27 ёшли вайнер Фарҳод Маннопов 5 март куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган клиникалардан бирида вафот этган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганди. Июнь ойида у вафот этган клиниканинг лицензияси суд қарори билан бекор қилинди.

Дастлаб олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида 2013 йилда ушбу клиникада яна бир шахс жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этгани ҳақида кўрсатма олинган. Бироқ тергов давомида бу ўз тасдиғини топмаган. Бош прокуратура барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинишини маълум қилганди.

Oʻzbekistondanman. Milliy universitetning jurnalistika fakultetida toʻrt yil amallab yurganman. Jurnalist boʻlish uchun diplom shart emas. “Daryo”da 2019-yildan beri xabar yozishga harakat qilaman. Sharof Boshbekovning “Yuzsiz” filmi qayta koʻrishga arziydi. Ulugʻbek Hamdamning “Badiiy tafakkur tadriji” kitobi soʻz haqidagi fikrlarimni parchalab tashlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Кастинглардан кўнглим қолган”. Мафтуна Ҳусниддинова болаликдан пул топишга мажбур бўлгани ва “Митти вайн” жамоасига таклиф этилиши ҳақида (видео)

“Кастинглардан кўнглим қолган”. Мафтуна Ҳусниддинова болаликдан пул топишга мажбур бўлгани ва “Митти вайн” жамоасига таклиф этилиши ҳақида (видео)

15-Ноябр 2024, 19:55

“Айбловни ‘туҳмат хулосаси’ десак тўғрироқ бўлади” — блогер Сирожиддин Одилов

“Айбловни ‘туҳмат хулосаси’ десак тўғрироқ бўлади” — блогер Сирожиддин Одилов

26-Сентабр, 17:59

Эл Нино олти ойда 450 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин — ҳисобот

Эл Нино олти ойда 450 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин — ҳисобот

23-Сентабр, 23:14

9 ёшли блогер отасидан яширинча 118 минг долларни реклама учун сарфлаб юборди

9 ёшли блогер отасидан яширинча 118 минг долларни реклама учун сарфлаб юборди

17-Сентабр, 15:43

Канадалик бокс афсонаси вафот этди: у фаолияти давомида умуман нокдаун ҳолатига тушмаган

Канадалик бокс афсонаси вафот этди: у фаолияти давомида умуман нокдаун ҳолатига тушмаган

15-Сентабр, 21:00

Реклама қонунчилигини бузган 20 дан ортиқ блогер ва тармоқ фаолларига чора кўрилди

Реклама қонунчилигини бузган 20 дан ортиқ блогер ва тармоқ фаолларига чора кўрилди

4-Сентабр, 10:35

“Мени тушунадиган инсонга турмушга чиқаман”. 12 ёшида совчи келган ва саёҳатларга 70 минг доллар сарфлаган Зебо Раҳимова 23 ёшда

“Мени тушунадиган инсонга турмушга чиқаман”. 12 ёшида совчи келган ва саёҳатларга 70 минг доллар сарфлаган Зебо Раҳимова 23 ёшда

3-Сентабр, 18:45

Португалиялик 25 ёшли футболчи ўртоқлик ўйини вақтида вафот этди

Португалиялик 25 ёшли футболчи ўртоқлик ўйини вақтида вафот этди

23-Август, 10:20