Daryo

Тошкентда икки автомобиль тўқнашишидан ёнғин келиб чиқди

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш12 967 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда Spark йўл четида турган Cobaltъга бориб урилишидан икки машина қисман ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр

Унга кўра, 24 ноябрь куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа 2-тор кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:03 да етиб бориб, ёнғин соат 00:07 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ Spark ва Epica иштирокида содир бўлган. Ҳодиса натижасида Spark ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВВ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда 16 ноябрь куни Malibu йўл четидаги темир устунга бориб урилганди, 17 ноябрь куни Toyota, Malibu-2 ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар