Daryo

Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲга учраб, ёниб кетди

Isuzu русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган

1 дақиқа ўқиш12 376 кўришлар0 изоҳ0

Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” хабар берди.

Фото: “Қамчиқавтойўл”

Қайд этилишича, 14 июль куни соат 18:00 да Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган ва транспорт воситасида ёнғин содир бўлган.

Фото: “Қамчиқавтойўл”

Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўл транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин чиққан юк автотранспорт воситасидаги ёнғин бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. “Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, улардан бири ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдинроқ эса Самарқандда пастликка тушиб кетган юк машинасида ёнғин чиққан эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар