Daryo

Андижонда майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди

Хонадон эгаси электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, давлатга 133 млн сўм зарар етказган

1 дақиқа ўқиш13 996 кўришлар0 изоҳ0

Андижон туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қайд этилишича, департаментнинг Андижон туман бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Ў.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Қорақалпоқ” МФЙдаги хонадонида 14 та тўпламдаги “Битмаин” майнинг крипо-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан тўғри улаб, давлат ва жамият манфаатларига 133,2 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқлангани, Самарқандда майнинг ферма ташкил этган шахс 91 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдалангани тўғрисида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар