Daryo

Андижонда Damas ва Nexia-3 иштирокидаги ЙТҲда бир йўловчи жароҳат олди

Ҳодиса Nexia-3 қайрилиб олиш қоидасига риоя қилмагани туфайли келиб чиққан

1 дақиқа ўқиш12 193 кўришлар0 изоҳ0

Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Олтинкўл туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 2 июнь куни Андижон туманидан Олтинкўл туманига қараб ҳаракатланиб кетаётган 26 ёшли Х.Ж. ўзининг Nexia-3 русумли транспорт воситасида қайрилиб олиш жойида қарама-қарши томондан келаётган Damas русумли транспорт воситасини ўтказиб юбормасдан кескин ортга қайрилиб юборган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида Damas русумли транспорт воситасидаги йўловчи Н.З. тан жароҳати олиб туман шифохонасига мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит машина бошқариб, автоҳалокат содир этгани, Тошкент вилоятида бошқарувни йўқотган Damas транспорт воситаси каналга тушиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар