Daryo

Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора билан қўлга тушди

Пора олди-бердиси 2024 йилнинг 13 февраль куни кечки 23:00 ларда Бухоро шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказий биноси ёнида содир бўлган

1 дақиқа ўқиш32 670 кўришлар0 изоҳ0

Бухоро вилоятининг Когон тумани прокурори Б.Ғ. 90 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди. 

Маълум бўлишича, пора олди-бердиси 2024 йилнинг 13 февраль куни кечки 23:00 ларда Бухоро шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказий биноси ёнида содир бўлган ва прокурор воқеа жойида далиллар билан ушланган. 

Аниқлик киритилишича, Когон тумани прокурори 90 минг доллар порани “Когон ёғ экстракция заводи” АЖ таъсисчиси М.И.дан олган. Эвазига вилоят прокуратураси иш юритувида бўлган жамият мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М.И.га нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб, унга енгиллик беришни ваъда қилган. 

Прокуратура тизимида 2012 йилдан бери ишлаб келаётган Б.Ғ. 2022 йилнинг 11 апрель кунидан буён Когон тумани прокурори сифатида фаолият юрита бошлаганди. Айни пайтда воқеа юзасидан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар