Daryo

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этилганлар сони олти ойда 22 фоизга кўпайди

Январь—июнь ойларида республикада 11,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинган. Тошкент шаҳридан икки нафар шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

1 дақиқа ўқиш6 048 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 2026 йил I ярмида озодликдан маҳрум қилинганлар сони 2025 йил мос давридагига нисбатан 2 минг 133 нафарга (22 фоиз) ортди. Бу ҳақда Олий суд маълумот берди. 

Таҳлилга кўра, январь-июнь ойларида судлар томонидан республикада 11 минг 703 киши озодликдан маҳрум этилди. Таққослаш учун, 2025 йил мос даврида бу кўрсаткич 9 минг 570 минг нафар эди.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида озодликдан маҳрум қилинганларнинг энг юқори улуши Тошкент шаҳрида қайд этилди — 2030 нафар. Кейинги ўринларни Фарғона (1462) ва Тошкент (1452) вилоятлари банд этган. Энг кам улуш Қорақалпоғистонга тўғри келган — 317 нафар.

Тошкент шаҳридан икки нафар шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ҳукм қилинганлардан 179 киши қасддан одам ўлдириш, 1 минг 376 киши қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш жиноятларини содир қилган. Яна 1 минг 789 нафар шахс безорилик, 5 минг 788 одам гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга қўл урган.

Ярим йил давомида қарийб 3 минг 605 киши коррупцион жиноят содир этгани учун судланган. Шунинг 779 нафари озодликдан маҳрум қилинган. Яна 614 нафари жаримага тортилган бўлса, 1 минг 479 нафари ахлоқ тузатиш ишлари, 711 нафари озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Ўзбекистон судларида кўрилган жиноят ишлари сони олти ойда 29 фоизга ошгани хабар қилинганди.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар