Daryo

“Дендропарк”даги ноқонуний биноларни бузиш бошланди (видео)

Улар суд қарори асосида бузилмоқда

1 дақиқа ўқиш17 138 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хўжалиги (халқ тилидаги “Дендропарк”) ҳудудидаги  ноқонуний биноларни бузиш бошланди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хабар беришича, улар суд қарори асосида бузилмоқда.

Ушбу ҳудудда дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланиб, Жиноят кодексининг 198 (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар