Daryo

Тошкентдаги хусусий мактабда ўқитувчи 5-синф боласига куч ишлатгани бўйича текширув бошланди

Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади

1 дақиқа ўқиш17 256 кўришлар2 изоҳ0

Тошкентдаги хусусий мактабда ўқитувчи ўқувчига куч ишлатгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан текширув олиб борилаётганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилганда, воқеа 11 ноябрь куни Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактаблардан бирида содир бўлгани аниқланган.

5-синф ўқувчилари учун ўтилаётган дарс жараёнида ўқитувчи — 1989 йилда туғилган А.Н. ўқувчиларга қўпол муомалада бўлиб, қўлини қайириб, қулоғидан тортган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга доир: 

Тошкентдаги мактабда ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчига интизомий чора кўрилди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар