Daryo

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди (фото)

Аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди

1 дақиқа ўқиш25 834 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

27 октябрь куни Остонада биринчи «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақа мамлакатлари ва Евроиттифоқ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шу кун кечаси Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар