Daryo

Туркманистон президенти Самарқанд шаҳрига етиб келди

Ташриф дастурида Сердар Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириши кўзда тутилган

1 дақиқа ўқиш63 528 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнг Сердар Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига келиб, Биринчи Президент Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар