Daryo

Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган «ЗИЛ» ёниб кетди

Ҳолатни бартараф этишга 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб этилди

1 дақиқа ўқиш38 450 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Samarqand viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 23 июнь куни «Газ-52» юк машинасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қайд этилишича, шу куни соат 15:18 да Иштихон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 52-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Улар ёнғинга соат 15:26 да етиб борган ва соат 15:32 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомашинанинг олд қисми қисман ёниб, зарарланган. Шунингдек, ёнғиндан автомашинанинг юк хонасида бўлган, тахминан, 3 тонна ғалла сақлаб қолинган.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар