Daryo

Андижонда 3 нафар ёш бола уй ичида қулфланиб қолди

ФВВ ходимлари болаларни қутқариб, онасига топширди

1 дақиқа ўқиш21 536 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Favqulodda vaziyatlar vazirligi

Андижон вилояти Булоқбоши туманида 27 март куни уй ичида қулфланиб қолган болалар қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қайд этилишича, Булоқбоши тумани «Қумгузар» МФЙ Намунали кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирда яшовчи фуқаро туман ФВ бўлимига қўнғироқ қилиб, эҳтиётсизлик оқибатида эшик қулфланиб қолгани ва хонадонда 3 нафар ёш болалари қолиб кетганини маълум қилган.

Айтилган манзилга етиб борган ФВВ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган болаларни онасига соғ-саломат топширган.

«Барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз ва ёлғиз қолдирмасликни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар