Daryo

Намангандаги «Чорсу» деҳқон бозорида ёнғин юз берди (видео)

Ҳозирда ФВБ ходимлари томонидан ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

1 дақиқа ўқиш48 144 кўришлар0 изоҳ0

Наманган шаҳрида жойлашган «Чорсу» деҳқон бозоридаги ошхоналарнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Наманган шаҳар ФВБга «Чорсу» деҳқон бозори ҳудудидаги ошхоналардан бирининг ертўласида ёнғин чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Маълум қилинишича, ёнғин катталиги сабаб қўшимча ёнғин-қутқарув автомашиналари жалб этилган.

Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

«Ёнғин сабаби, зарари аниқланади ва қўшимча маълумот тақдим этилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги хонадонда телефон қувватлаш мосламасидан ёнғин чиққани, Олтиариқдаги массажхонада ёнғин содир бўлгани, Сергелидаги автосалонда юз бергани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар