Daryo

Uzbekistan Airways Киевга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди

Компаниянинг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлари бекор қилинади

1 дақиқа ўқиш50 522 кўришлар0 изоҳ0

Uzbekistan Airways Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан Киевга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Компания хабарига кўра, HY-3731/3732 Тошкент—Киев—Тошкент мунтазам қатновларининг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлари бекор қилинади.

Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

Uzbekistan Airways йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Uzbekistan Airways’нинг Намангандан Краснодарга учган HY-9825 рейси Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан вилоятга мажбурий қайтарилганди. Ортга қайтган ушбу рейс ёнилғи етарли бўлмагани сабаб Урганчга қўнгани, ёнилғи қуйилгач Наманганга учиб кетиши маълум қилинганди.

Шунингдек, Sky Уп Airlines авиакомпаниясининг 24 февраль куни Тошкентдан Киевга учган рейси Украина ҳаво ҳудуди барча авиакомпанияларнинг тижорат рейслари учун ёпилгани сабаб Молдованинг Кишинёв халқаро аэропортига йўналтирилди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини эвакуация қилишга тайёрланмоқда

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар