Daryo

Ўзбекистон тоғли ҳудудларида 31 январгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

ФВВ фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди ва «Диққат! Қор кўчиш хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради

1 дақиқа ўқиш40 312 кўришлар0 изоҳ0

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 31 январгача қор кўчиш хавфи мавжудлигини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Ҳаёт Шамсутдинов

Вазирлик фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди ва «Диққат! Қор кўчиш хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 21 январдан буён қор кўчиш хавфи сақланиб қолмоқда. 19 январь куни Амирсой дам олиш масканида катта масштабда қор кўчкиси содир бўлганди.

Мавзуга доир: «Ўзгидромет» 28—29 январь кунлари кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар