Daryo

Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг тўқимачилик институти филиали очилади

Бу борадаги келишувга «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосарининг Ҳиндистонга ташрифи давомида эришилган

1 дақиқа ўқиш56 112 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Carrer India

Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг National Institute of Fashion Technology институти филиали очилади. Бу борадаги келишувга «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосарининг Ҳиндистонга ташрифи давомида эришилган, деб хабар беради уюшма матбуот хизмати.

Фото: Carrer India

Таъкидланишича, National Institute of Fashion Technology институтининг Ўзбекистонда филиали очилишига келишиб олинган. Лойиҳа доирасида Textile Engineering факультети ташкил этилиб, Ўзбекистон тўқимачилик соҳаси учун зарур кадрлар малакали мутахассислар томонидан керакли билим ва кўникмаларга ўқитилади.

Аввалроқ Россия Ўзбекистонда 8 та ОТМ филиалини очиши кутилаётгани, Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг Hwashin Cyber университети филиали очилиши, Тошкентда Бутунроссия кинематография институти филиали очилгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар