Daryo

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 21 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

1 дақиқа ўқиш80 078 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Markaziy bank

Марказий банк 21 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,05 сўмга кўтарилиб, 10 828,37 сўмни ташкил қилди. Евро 69,98 сўмга пастлаб, 12 195,99 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 18,90 сўмга пастлаб, 10 821,32 сўмни ташкил қилганди. Ҳисоб палатаси 2022 йилда доллар курси 11 300 сўмгача кўтарилишини прогноз қилган.

Президентнинг «Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо юмшатилди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар