Daryo

Видео: Қамчиқ довонидаги йўл қордан тозаланмоқда

Видеода қор ёғиши ҳали ҳам давом этаётганини, автомобиль йўли махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланиб, қум сепилаётганини кўриш мумкин

1 дақиқа ўқиш35 178 кўришлар0 изоҳ0

Қамчиқ довонида 25 ноябрь куни қор ёға бошлаганди. 26 ноябрь куни довон йўлида қорни тозалаш ишлари амалга оширилди.

ЙҲХББ томонидан эълон қилинган видеода қор ёғиши ҳали ҳам давом этаётганини, автомобиль йўли махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланиб, қум сепилаётганини кўриш мумкин.

«Ўзгидромет» 26 ноябрь куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қор ёғишини, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Баъзи жойларга туман тушади.

Шу сабабли ЙҲХББ довон орқали ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни ўта эҳтиёткор бўлишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрда ҳам Қамчиқ довони кучли қор ёғин, довон йўлида яхвонлик ва қор уюмлари юзага келганди. Йўлдаги қорни тозалашга 121 та техника ва 350 га яқин ишчи жалб этилган.

Мавзуга доир: Видео: Қамчиқ довонида йўлга тушиш хавфи бўлган катта тошларнинг сунъий равишда туширилиши

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар