Daryo

Қуйи Чирчиқда Ғофур Раҳимов ҳомийлигида STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди

Мазкур таълим муассасасида 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради

2 дақиқа ўқиш43 214 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Xalq ta’limi vazirligi

30 август куни Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида 2021/2022-ўқув йили олдидан яна бир таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳомийлик маблағи ҳисобидан қурилган Республикадаги илк STEM фанларига ихтисослашган мактаб ҳисобланади, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Очилиш маросимидан олдин мактабни тўлиқ қуриб ва жиҳозлаб берган ҳомий тадбиркор Ғофур Раҳимов ҳамда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан рамзий маънода кўчатлар экилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги
Фото: Халқ таълими вазирлиги

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида сўнгги 3 йил давомида 268 та мактаб инвестиция ва бошқа дастурлар асосида таъмирланиб, бунинг учун 380 миллиард сўм маблағ сарфланган. 2021 йилнинг ўзида қарийб 500 та (55 фоиз) мактабда таъмирлаш ишлари, жумладан, 40 та мактабда инвестиция, 41 та мактабда «Обод қишлоқ» дастури асосида, 418 та мактабда янги ўқув йилига тайёрлаш борасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

«Қувонарли жиҳати, вилоятда мактабларнинг шаклини ўзгартириш учун саховатли тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бугун мана шундай тадбиркорлардан бири Ғофур Раҳимов маблағлари эвазига 45-мактабнинг эски биноси ўрнида замонавий таълим маскани қад ростлади. Мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча имкониятлар мавжуд. 600 ўринга мўлжаллаб қурилган таълим муассасасида 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради. Мактаб энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. STEM фанларига ихтисослашган таянч мактабида математика, чет тили, ахборот технология, кимё, биология фанлари чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимини ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратиши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Ғофур Раҳимов Ўзбекистон ИИВ қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди

Эслатиб ўтамиз, AIBA собиқ президенти Ғофур Раҳимов 2019 йилнинг июлида ташкилот раҳбарлиги лавозимини бутунлай тарк этганди. Ўша йилнинг сентябрида эса у АҚШ Молия вазирлиги Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси устидан судга арз қилган эди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар