Фоторепортаж: «Толибон» қўлига ўтган Афғонистонда нималар содир бўлмоқда?
«Толибон» 15 август куни Афғонистон устидан тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилди
3 дақиқа ўқиш370 566 кўришлар0 изоҳ0
“Tolibon” Qandahorda patrullik qilmoqda
Foto: EPA
«Толибон» 15 август куни Афғонистон устидан тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилди, республика президенти Ашраф Ғани чет элга қочиб кетди. «Толибон» қўлига ўтган мамлакатда нималар рўй бераётгани ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.
«Толибон» Афғонистон пойтахти Кобулда. «Толибон»нинг даъво қилишича, улар Кобулда тартибсизликлар ва талон-торожлар бўлишига йўл қўймаслик учун шаҳарни эгаллаган, чунки ҳукумат хавфсизлик кучлари Кобулни тарк этганди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти илгари жангарилар босиб олган ҳудудларда зўравонлик ва судсиз қатл қилиш ҳоллари ҳақида хабар берган.Фото: TwitterАфғонистон аҳолиси «Толибон» раҳбарлиги остида яшашга тайёрланмоқда. Маҳаллий фуқаро дунёвий кийимдаги аёлларнинг суратларини деворлардан ўчириб ташламоқда. «Толибон» мамлакатдаги барча аёллар паранжи кийиши шартлигини эълон қилганди.Фото: Twitter