Daryo

Москвада даволанаётган муфтий Усмонхон Алимов соғлиғи ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан, ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олаётгани маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш83 898 кўришлар0 изоҳ0
Foto: O‘zbekiston musulmonlari idorasi matbuot xizmati

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Москва шаҳрида даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди. Идора матбуот хизмати унинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Қайд этилишича, Москвадаги клиникалардан бирида даволанаётган Усмонхон Алимов ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан, ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олмоқда.

«Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда.

Муфтий ҳазратлари тезроқ соғайишлари, халқимиз, мўмин-мусулмонлар ва яқинлари бахтига соғ-омон бўлишларини Ҳақ таолодан дуо қилиб, сўраб қоламиз», — дейилади идора хабарида.

Мавзуга доир: Мусулмонлар идораси муфтий Усмонхон Алимовнинг соғлиғи тўғрисида тарқалган хабарларни рад этди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар