Daryo

Видео: Зоминдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш жараёнлари

Мудофаа вазирлиги бўлинмалари Зомин туманидаги ўрмон ёнғинларини бартараф этишда иштирок этди

1 дақиқа ўқиш64 168 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Mudofaa vazirligi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar departamenti

Мудофаа вазирлиги бўлинмалари Зомин туманидаги ўрмон ёнғинларини бартараф этишда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Маълум қилинишича, 400 нафар ҳарбий хизматчидан иборат батальон фавқулодда ҳолат хабарини олгандан сўнг тезкорлик билан ёнғин содир бўлган ҳудудга етиб келиб, вазифани бажаришга киришган.

Бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт авиацияси звеноси томонидан Зомин сув омборидан йигирма маротабадан ортиқ махсус восита ёрдамида сув олиниб, ҳаводан олов ўчоқларига 30 тоннадан зиёд сув ташланган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда вазирлик бўлинмалари ва вертолёт авиацияси мазкур ҳудудда тозалаш ишларини амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёнғин 1 август куни эрталаб соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани «Дуоба» МФЙ Ўриклисой аҳоли пункти ҳудудига яқин жойда юз берган. Тахминан, 80 гектар майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Ёнғин соат 18:20 лар атрофида батамом ўчирилган. Тегишли идоралар куч воситаларининг ўз вақтидаги ҳаракатлари натижасида ёнғин яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ўтмаган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга доир: Видео: Жиззахда Зомин тоғларидаги ёнғинни ўчиришга жалб этилган Мудофаа вазирлиги вертолётлари

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар