Daryo

Сирдарёда бошқарув вақтида ухлаб қолган юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

Шунингдек, юк машинаси салонида бўлган йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган

1 дақиқа ўқиш52 846 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Telegram

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ҳайдовчи вафот этди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 23 июль куни соат 06:00 М-34 автомобиль йўлининг туман ҳудудидан кесиб ўтувчи 75-километрида Самарқанд—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «ГАЗ-53» юк машинаси йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга келиб урилган. Оқибатда юк машинаси салонида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, ҳайдовчи эса воқеа жойида вафот этган.

Таъкидланишича, аварияга йўлнинг торлиги, шунингдек, ҳайдовчи ухлаб қолгани сабаб юзага келган.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилгани ва йўловчи вафот этгани, Наманганда ухлаб қолган Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлгани, Самарқандда ухлаб қолган Cobalt ҳайдовчиси ўзидан олдинги «КамАЗ»га урилиши оқибатида икки йўловчи вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар