Daryo

Хоразмда пиёдани уриб юбормасликка ҳаракат қилган Damas ағдарилиб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва вафот этганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш30 542 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB

Хоразм вилоятида йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юбормаслик учун кескин бурилган Damas ағдарилди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 30 июнь куни соат 18:00 ларда Хоразм вилояти Урганч—Хива йўлининг 13-километрида ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Д.К. Damas русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбормаслик учун рул бошқарувини бурган.

Кескин бурилиш оқибатида автомобиль ағдарилган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Пиёда 1982 йил туғилган У.Қ.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Волгоградда ичида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилиб кетгани, Жиззахда меъёридан ортиқ юк ортган «ЗИЛ» йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб ағдарилгани ҳамда Тошкентда Isuzu автобуси Matiz келиб урилиши оқибатида ағдарилгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар