Daryo

Чирчиқда ҳаракатланиш вақтида Spark’дан танасини чиқарган қиз топилди ва у жаримага тортилди

Аввалроқ Spark ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган эди

1 дақиқа ўқиш84 978 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV YHXBB axborot xizmati

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Spark ойнасидан танасини чиқариб кетаётган қиз сурати интернетда тарқалгани, ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ ўрганиш олиб бораётгани тўғрисида хабар берилганди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, танасини автомашидан чиқариб ҳаракатланган фуқаро аниқланган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилиб, танасини автомашинадан чиқариб ҳаракатланган фуқаро аниқланган ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳодиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 26 июнь куни содир этилган бўлиб, ҳайдовчи салонидаги йўловчининг хавфсизлигини таъминламагани ва йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандида (ҳаракатланишни бошлашдан олдин йўловчилар транспорт воситасида жойларини эгаллаганлигига ишонч ҳосил қилиши ва йўловчиларни ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқлангани тўғрисида огоҳлантиришга мажбурлиги) кўрсатиб ўтилган талабларни бажармагани аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган эди.

Аввалроқ Жиззахда ҳаракатланаётган Nexia ойнасидан танасининг бир қисмини чиқариб олган аёл жаримага тортилгани, ҳаракатланаётган Spark устига чиқиб олган йигит видеоси TikTok’га жойлаштирилгани ва видео иштирокчилари жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Жиззахда ҳаракатланаётган Lacetti люкига чиқиб олган қиз жаримага тортилди (видео)

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар