Daryo

Қашқадарёда Nexia-3 уриб юбориши оқибатида велосипед минган бобо ва набира вафот этди

Ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган

1 дақиқа ўқиш46 484 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Videodan skrinshot

Қашқадарё вилояти Китоб туманида Nexia-3 йўл ёқасида кетаётган велосипедчини уриб юборди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

Кадр: Видеодан скриншот

Қайд этилишича, 2021 йил 23 июнь куни соат 17:30 ларда Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-271 автомобиль йўлининг 9-километрида Nexia-3 ҳайдовчиси велосипедни уриб юбориб, ЙТҲ содир этди.

Оқибатда велосипед ҳайдовчиси ва ёнидаги вояга етмаган бола оғир тан жароҳати олиб вафот этди.

«Катта йўлда келаётгандим, 50-60 метр олдинда велосипед минган кишини кўрдим ва секинлашдим. Жуда яқин қолганда у йўлимга чиқиб кетди, мен машинани олиб қочишга ҳаракат қилдим, лекин масофа яқинлиги туфайли улгурмадим. Секинлашган вақтим тезлигим 60 лар атрофида эди», – дейди ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Волгоградда ичида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилиб кетгани, Марғилонда бошқарувни йўқотган Damas ҳайдовчиси светофорга бориб урилгани ҳамда Навоийда Cobalt юк машинасига урилиши оқибатида ҳайдовчи ва унинг отаси воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар