Daryo

Яшнободдаги кафе ва унга туташ уйда ёнғин содир бўлди (видео)

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш58 474 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган кафе ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, 25 июнь куни соат 14:20 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани С.Машҳадий кўчасида жойлашган «Пегас бар грилл» МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

Мазкур хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:27 да етиб борган. Ёнғин соат 14:48 да ўраб олиниб, соат 15:03 да батамом ўчирилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ёнғиндан «Пегас бар грил» МЧЖ биносининг 120 квадрат метр майдонида ички ва том қисми ҳамда унга туташ бўлган уйнинг 30 квадрат метр майдонида том қисми ёниб зарарланган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 90 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Зангиотадаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани, Намангандаги хонадон ошхонасида газ портлаши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлгани ҳамда Самарқандда ғалласи ўриб олинган 3 гектар ер ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар