Daryo

Самарқандда ғалласи ўриб олинган 3 гектар ер ёниб кетди

Айни пайтда ёнғин сабаби ўрганилмоқда

1 дақиқа ўқиш115 314 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ғалласи ўриб олинган 3 гектар ер ёниб кетди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

23 июнь куни соат тахминан 16:43 ларда Иштихон тумани ФВБ навбатчилик қисмига мурожаат келиб тушиб, Иштихон туман «Муродобод» МФЙ Асад қишлоғида жойлашган фермер хўжалигига тегишли ўриб олинган ғалла майдонида ёнғин содир бўлаётгани маълум қилинган.

Воқеа жойига соат 16:55 да 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб бориб, ёнғинни бартараф этган.

«Янги обод» қишлоғида яшовчи фуқарога тегишли фермер хўжалигининг 7 гектар майдонида жами 6 гектар майдони ўриб олинган бўлиб, ёнғин оқибатида ушбу ўриб олинган майдондан 3 гектар майдон зарар кўрган.

Айни пайтда ёнғин сабаби ўрганилмоқда.

Аввалроқ Иштихон туманида жойлашган деҳқон бозорида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар