Daryo

Сирдарёда Nexia-3, «Жигули» ва Isuzu юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

Тўқнашув оқибатида дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган

1 дақиқа ўқиш60 108 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB matbuot xizmati

Сирдарё вилоятида 3 та транспорт иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, 22 июнь куни соат 12:00 ларда, вилоятнинг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 98-километрида «Ваз-2106» («Жигули»), Nexia-3 русумли енгил автомобиллар ва Isuzu русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк транспорт воситаси ағдарилган.

Тўқнашув оқибатида дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда юк машинаси билан тўқнашган Nexia ёниб кетиб, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этгани, Жиззахда хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган Nexia юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда оғир ЙТҲларни келтириб чиқарган ҳайдовчиларнинг автомактабдаги инструкторини ишдан ҳайдаш тартиби жорий этилиши мумкин

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар