Daryo

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун кўтарилди

Марказий банк 11 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

1 дақиқа ўқиш54 246 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Markaziy bank

Марказий банк 11 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё»

Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,61 сўмга кўтарилиб, 10 588,01 сўмни ташкил қилди. Евро 6,22 сўмга пастлаб, 12 881,37 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 16,44 сўмга кўтарилиб, 10 571,40 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси қаторасига учинчи кун кўтарилди.

Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар