Daryo

Самарқандда йигит 50 ёшли танишини мих билан ўлдирди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган

1 дақиқа ўқиш223 420 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Videodan kadr

Самарқанднинг Ургут туманида эркак бошқа шахсни бир неча маротаба мих тиқиб ўлдиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеодан тушунилишича, ўлган эркак йигитнинг онаси ва синглисини ҳақорат қилган.

Фото: Видеодан кадр

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, воқеа 5 июнь куни соат 18:30 ларда Ургут туманида юз берган. Шу туманда яшовчи 26 ёшли С.Б. маҳалла марказида жойлашган тўйхона олдида 50 ёшли таниши О.Ў.билан спиртли ичимлик исътемол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолган.

Сўнг йигит шу атрофда жойлашган хўжалик моллари сотиш учун мўлжалланган савдо дўконига кириб, 15 сантиметр узунликдаги ўткир тиғли михни олиб чиқиб, Ў.О.нинг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба санчиб, у ерга йиқилганидан сўнг оёқ ва қўллари билан бош соҳасига зарбалар бериб, унга кўплаб оғир тан жароҳатлари етказган.

Оқибатда Ў.О. Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан 5 июнда туман прокуратураси томонидан С.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумонланувчи С.Б. процессуал тартибда ушланган.

Бундан аввал Фарғонада танишини 21 марта пичоқ уриб ўлдирган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар