Daryo

Фарғонада танишини 21 марта пичоқ уриб ўлдирган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қотилликка спиртли ичимлик ичиб, жанжаллашиш сабаб бўлган

1 дақиқа ўқиш69 166 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида танишини 21 марта пичоқ уриб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 15 ноябрь куни уйида 38 ёшли Н.Х. исмли эркак таниши И. ва Р. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда И. билан жанжаллашиб қолган. Таъкидланишича, Х.Н. таниши И.га ошхона пичоғи билан 21 маротаба қасддан танасининг турли жойига жароҳат етказган. Бунинг оқибатида фуқаро И. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида айбланувчига 19 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бундан аввал Сирдарёда эркак уй-жой талашиб холаси ва унинг фарзандини ўлдириб, ёқиб юборгани, андижонлик аёл эри билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдиргани ҳамда Деҳқонободда ўқитувчини пичоқлаб ўлдирган қотиллардан бири 17 йилга, яна бири 16 йил муддатга қамалгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар