Daryo

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 600 сўмга яқинлашди

Марказий банк 21 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

1 дақиқа ўқиш40 608 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Markaziy bank

Марказий банк 21 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,75 сўмга кўтарилиб, 10 597 сўмни ташкил қилди. Евро 12,14 сўмга пастлаб, 12 915,48 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 9,00 сўмга кўтарилиб, 10 586 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси қаторасига саккизинчи кун кўтарилди.

Ўзбекистондаги тижорат банкларида эса доллар курси 19 май куни 10 630 сўмга қадар кўтарилганди. Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 540 сўмга сотиб олишни, 10 620 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу каби вазият биринчи бор қайд этилмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар