Daryo

Тошкентдаги собиқ «ТАПОиЧ» ҳудудида ёнғин юз берди

Завод ҳудудида саноат чиқиндилари ёниб кетди

1 дақиқа ўқиш45 240 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент механика заводи (собиқ «ТАПОиЧ») ҳудудида 26 апрель куни чиқиндилар ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Завод ҳудудида саноат чиқиндилари ёнаётгани тўғрисидаги хабар  Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига соат 16:32 да келиб тушган.

Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Ёнғин оқибатида 60 квадрат метрга зарар етган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бир неча дақиқаларда бартараф этилган. Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Аввалроқ Тошкентнинг Яккасарой туманидаги синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани, Сергелидаги полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонада йирик ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар