Daryo

Ўзбекистондаги аёллар ва эркаклар сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, республика доимий аҳолиси сони 2021 йил бошидан 136,7 минг кишига ошди

1 дақиқа ўқиш164 744 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 34,7 миллион кишини ташкил этмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, шундан 17,2 миллион нафари аёллар, 17,4 миллион нафари эркаклардир.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, доимий аҳоли сони 2021 йил бошидан 136,7 минг кишига ошди. Аҳоли сони йил бошидан ҳар ойда ўртача 45,9 минг кишига кўпайган. 2021 йилнинг ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 1,5 минг кишига ошган.

Аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 34,5 миллион кишини ташкил этганди.

Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг июнь ойида миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказган ва Ўзбекистонда мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаганини таъкидлаганди. Мамлакатда 2021 йил 1—25 ноябрда аҳоли синов тариқасида, 2023 йилда эса тўлиқ рўйхатга олинади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар