Daryo

Сергелидаги полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонада йирик ёнғин содир бўлди

Воқеа жойида 12 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари зудлик билан етиб борган

1 дақиқа ўқиш44 104 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV matbuot xizmati

Тошкентнинг Сергели туманидаги Саъдий кўчасида жойлашган полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда ёнғин содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати. Ёнғин тўғрисидаги хабар ФВВ навбатчи қисмига 15 апрель соат 23:08 да келиб тушган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, воқеа жойида 12 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари зудлик билан етиб борган. Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича корхонанинг 1000 квадрат метрга яқин майдони олов ичида қолган.

16 апрель куни соат тахминан 00:10 ларда олов қуршаб олинган ва 02:05 да тўлиқ ўчирилган.

Жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. «Вазият ФВВ мутахассислари назорати остида», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент ва Зангиотадаги ишлаб чиқариш цехларида ёнғин содир бўлгани, Сирдарёдаги ўрмон хўжалигининг салкам 150 гектар майдони ёниб кетгани, Каттақўрғондаги ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар