Daryo

Андижондан олиб қочилган Spark Наманганда эҳтиёт қисмларига ажратилган ҳолда топилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган

1 дақиқа ўқиш64 008 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Tergov departamenti

Андижон вилояти Балиқчи туманидан миниб қочилган Spark Наманган вилояти Давлатобод туманида эҳтиёт қисмларига ажратилган ҳолда топилди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Фото: Тергов департаменти

Маълум қилинишича, Балиқчи туман ИИБга 27 ёшли С. исмли фуқаро мурожаат қилиб, ўзига тегишли Spark автомобили миниб қочилганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, эркак машинани 3 апрель куни соат 22:30 ларда яшаш уйи олдида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдириб, яшаш хонадонига кириб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу автомашинага ўрнатилган GPS қурилмаси сигнали машина Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётганлигини кўрсатган. Шунга асосан вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинган ва Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи 29 ёшли А. исмли фуқаронинг яшаш хонадонидан С.га тегишли автомобилнинг давлат рақам белгиси ечилиб, эҳтиёт қисмларига ажратилган ҳолатда топилган.

Фото: Тергов департаменти
Фото: Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан А.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «г» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Марғилонда калити билан қолдирилган Spark’ни миниб қочган шахс қўлга олингани, Навоийда ўғрилик учун 5 йил қамалиб чиққан шахс 2 ой ўтмай ИИБ ходими Lacetti’сини олиб қочмоқчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар