Daryo

Марғилонда калити билан қолдирилган Spark’ни миниб қочган шахс қўлга олинди

Қўлга олинган шахс муқаддам босқинчилик, ўғрилик жиноятлари учун ҳам бир неча маротаба судланган

1 дақиқа ўқиш37 976 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Tergov departamenti

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ўзганинг автомобилини миниб қочган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Фото: Тергов департаменти

Маълум қилинишича, Марғилон шаҳар ИИБга 27 ёшли Абдуқаҳҳор К. исмли фуқаро мурожаат қилиб, 1 апрель куни соат 11:45 да шаҳарнинг Серқуёш кўчасида жойлашган уйининг олдида ўзига тегишли Spark русумли автомашинасини қолдириб, яшаш хонадонига кириб кетгани, орадан бир оз вақт ўтгач, кўчага қайтиб чиққанида автомашинаси йўқ эканлигини маълум қилган.

Ҳодиса жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи етиб бориб, вилоят миқёсида «тўсиб ушлаш» тадбири эълон қилинган ва Абдуқаҳҳор К.га тегишли Spark русумли автомашинани муқаддам босқинчилик, ўғрилик жиноятлари учун бир неча маротаба судланган 33 ёшли Отабек А. маст ҳолатда Фарғона шаҳри «Бешбола» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётганида ушланган.

Тергов ҳаракатлари давомида Абдуқаҳҳор К. автомашинасининг эшигини очиқ ва калитини ўт олдириш жойида қолдириб кетганлиги сабабли ушбу жиноят юз берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Отабек А.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу модда билан айб эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ Фарғонада «мойка» ходими Жиззахдаги севган қизини кўргани бориш учун ўзганинг Lacetti’сини миниб қочгани, Тошкентдаги машина ювиш шохобчасидан олиб қочилган Nexia-3 Андижондан топилгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар