Daryo

Сирдарёдаги ўрмон хўжалигининг салкам 150 гектар майдони ёниб кетди

«Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» ерлари сунъий равишда ёқиб юборилгани, аҳолига яқин жойларда ёнғиндан қочган заҳарли илонлар кўпайиб кетгани айтилмоқда

1 дақиқа ўқиш85 182 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» ерлари сунъий равишда ёқиб юборилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Унда қуёнлар ва қушлар эса тириклайин ёниб кетаётганлиги, заҳарли илонлар аҳолига яқин жойларда кўпайиб кетгани айтилган.

Фото: Telegram / «Ekolog.uz»

Сирдарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати бунга расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, воқеа бошқарма томонидан жойига чиқиб ўрганилган бўлиб, ёнғин 19 март куни «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» майдонининг 147,2 гектар майдонида содир бўлгани аниқланган. Кучли ёмғир ёғганлиги сабабли ёнғин ўша куннинг ўзида ўчган.

Фото: Telegram / «Ekolog.uz»

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ёнғин чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Батафсил маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилиниши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнида Сурхондарёдаги «Сурхон» давлат қўриқхонасида 35 гектар майдонда, июлида Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» табиат миллий боғида 2 минг квадрат метр майдонда, сентябрь ойида Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги «Қизириқ» ўрмон хўжалигида 50 гектар майдонда ёнғинлар кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ноябрь ойида эса Қашқадарё вилоятида Қамаши тумани ҳудудида жойлашган ўрмон хўжалигида ёнғин юз бериб, салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар