Daryo

Намангандаги хонадонда рўй берган ёнғин бир соатдан сўнг бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида рўй берган ёнғин акс этган видеолар тарқалган эди

1 дақиқа ўқиш37 778 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Namangan viloyat FVB matbuot xizmati

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида рўй берган ёнғин акс этган видеолар тарқалди.

«Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, ҳодиса 8 февраль куни соат 19:57 атрофида рўй берган. Наманган шаҳрининг «Даштбоғ» маҳалласи, Абдулла Тўқаев кўчасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Уч дақиқадан сўнг воқеа жойига шаҳар ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби етиб борган.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Вилоят ФВБ матбуот хизматига кўра, ҳодиса оқибатида уйнинг шифт ва том қисмидан 190 квадрат метр жойи ҳамда жиҳозлар, уй эгаларига тегишли бўлган ҳужжатлар ёниб кетган. Ёнғин қўшни хонадонга ҳам ўтган ва бу ерда 60 квадрат метр майдонни аланга қоплаган.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Ёнғин бир соатдан ошиқ вақтдан сўнг, соат 21:15 атрофида ўчирилган. Қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар