Daryo

Фарғонадаги озиқ-овқат дўконида ёнғин келиб чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш33 717 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Farg‘ona viloyat Favqulotda vaziyatlar boshqarmasi

Фарғона шаҳридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 8 февраль куни соат 03:00 да Фарғона шаҳар «Баркамол» МФЙ, Янги аср кўчаси 32-уйда жойлашган «Гулшан» озиқ-овқат савдо дўконида ёнғин келиб чиққан.

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Ёнғин тегишли куч воситалари ёрдамида ўз вақтида бартараф этилиб, савдо дўконининг 120 квадрат метр қисми сақлаб қолинган.

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Мавзуга доир: Гулистондаги «Эски бозор» ҳудудида жойлашган қассобхонада ёнғин чиқди (видео)
Самарқандда ҳали қуриб битказилмаган хонадонда портлаш содир бўлди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар