Daryo

Жанубий Корея Ўзбекистонни коронавирус бўйича хавфли давлатлар рўйхатидан чиқарди

Эндиликда Ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга ишга жўнатиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш34 504 кўришлар0 изоҳ0
Foto: istock

Жанубий Корея Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашганини инобатга олиб, уни коронавирус бўйича қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарди.

Фото: истоcк

Ташқи миграция агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда шартномаси мавжуд ҳамда виза тасдиқномаларининг амал қилиш муддати тугамаган фуқароларни Жанубий Кореяга ташкилий тарзда жўнатиш бўйича мазкур давлатнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.

«Бугунги кунда фуқароларни ташкилий тарзда жўнатишнинг аниқ саналари номаълумлиги сабабли шартномаси келган ва виза тасдиқномалари мавжуд фуқароларнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаб қўйишлари тавсия қилинади», — дейилади хабарда.

Жанубий Кореяга фуқароларни ташкилий тарзда жўнатиш бўйича янгилик бўлган тақдирда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилиши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов пандемия билан боғлиқ Ўзбекистондаги вазият кореяликлар томонидан мунтазам кузатиб борилаётганини айтганди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар