Daryo

Термизда хизмат машинасида йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими жаримага тортилди

Mercedes-Benz русумли махсус хизмат автомобили тўхташ қоидаларига амал қилмасдан, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берган

1 дақиқа ўқиш86 446 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Telegram

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати 25 январь куни ижтимоий тармоқда «Сурхондарёда қоидабузар ЙПХ ходими» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳага муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Видеолавҳада Термиз шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган Mercedes-Benz русумли 75 203 ВСФ давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили тўхташ қоидаларига амал қилмасдан, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берган ҳолда йўлнинг қатнов қисмига тўхтаганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур Mercedes-Benz махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходим Ш.Т.га нисбатан тўхташ қоидаларини бузганлиги бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1286-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си тартибида баённома расмийлаштирилган бўлиб, у 669 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли маёқчаларни ёқиб, махсус товушли ишорадан фойдаланган ҳолда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Жиззах, Фарғона ва Тошкентда йўл қоидасини бузган ҳайдовчилар жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар