Daryo

Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

У Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 8 майдаги қарори билан у Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди

1 дақиқа ўқиш51 854 кўришлар0 изоҳ0
Bahodir Ro‘ziboyev Foto: Suv xo‘jaligi vazirligi

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев ўз лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Баҳодир Рўзибоев Фото: Сув хўжалиги вазирлиги

Маълумот учун, Баҳодир Қўчқорович Рўзибоев 1964 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 1985 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.

У 2008−2009 йилларда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Капитал қурилиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2009−2014 йилларда вазирликнинг Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлган.

Шунингдек, 2014−2018 йилларда «УЗГИП» директори сифатида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 8 майдаги қарори билан у сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Аввалроқ тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилмагани сабабли Бухоро, Жондор ва Сирдарё туманлари ҳокимлари, Шерзод Шерматов бошчилигидаги йиғилишда бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган Қашқадарёдаги 20 та мактаб директори ҳамда Сирдарёда ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ ходими лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар