Daryo

Бўкада оилавий можаро сабаб 67 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди

Аёлни профилактика инспектори қутқариб қолди

1 дақиқа ўқиш78 326 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилояти Бўка туманида 67 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди. Аёлни профилактика инспектори қутқариб қолди, деб хабар беради ИИББ ахборот хизмати.

Фото: ИИББ

Қайд этилишича, 2020 йил 8 июль куни Бўка тумани «Қорақудуқ» маҳалла фуқаролари йиғини профилактика инспектори катта лейтенант Фарҳод Қулматов ўз ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, ушбу маҳаллада яшовчи 67 ёшли фуқаро М.Х. (аёл) ўзини ёқиб юбораётганини кўриб қолган. Шундан сўнг инспектор дарҳол оловни ўчириш чораларини кўради ва фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолади.

Фото: ИИББ

Туман марказий шифохонаси томонидан фуқаро М.Х.га, I-II даражали куйиш ташхиси қўйилган. Шунингдек, катта лейтенант Фарход Қулматов фуқарони қутқараётган вақтида, унинг ўзида (ўнг кўл соҳаси) ҳам II-III даражали куйиш жароҳати борлиги шифохона маълумотномасида кўрсатилган.

Фуқаро М.Х. суҳбат давомида, оиласида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани ва бундан қаттиқ ранжиганини айтиб, ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ёқиб юборганини баён қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазвуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар